Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Ким қулини ўлдирса, унинг ўзини ҳам ўлдирамиз» ҳадиси гапнинг мазмуни эътибори билан қул учун ҳур ўлдирилишига далил бўла олади. «Ким қулининг бурнини кесса...», «Ким қулини бичса...» ҳадислари эса ўз қулидан бошқа бир қулнинг бурнини кесган одамнинг бурни кесилишига, бошқа бир қулни бичган одамнинг ўзи ҳам бичилишига далил бўлолмайди. Ўзи айтаётган бурун кесиш ва бичиш борасида қасосга далил бўла олмаганидан кейин, бошқа аъзолар борасида қасосга далил бўлолмаслиги ўз-ўзидан аён. Шунга биноан, бу икки ҳадис аъзолар борасида қасосга далил бўла олмайди. Бундан ташқари, ҳадисларни синчиклаб кузатиб борган одам биронта аъзо хусусида, қасос олинади, деган биронта саҳиҳ ҳадисни учратмайди. Шунга биноан, аъзолар учун мутлақо қасос олинмайди. Кўзни ўйиб олганнинг кўзи ўйилмайди, қулоқни кесганнинг қулоғи кесилмайди, лабни кесганнинг лаби кесилмайди. Чунки:

 

}وَكَتَبْنَا عَلَيْهِمْ {

„Унда (яъни Тавротда) яҳудийларга... деб ёзиб қўйдик“, [5:45]
ояти биз ҳақимизда эмас, яҳудийлар ҳақидадир, у бизга қаратилмаяпти. Биздан аввалгиларнинг шариати биз учун шариат эмас. Негаки бу хусусда Оллоҳнинг Китобида ҳам, Пайғамбарининг суннатида ҳам ҳужжат ворид бўлмаган. Ҳар бир аъзонинг хун ҳақи тўғрисида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлгани учун ҳар бир аъзонинг жазоси ўша ҳадисларда шу аъзо хусусида келган хун ҳақи бўлади.
Жисмдаги аъзоларга нисбатан бўладиган ишлар мана шулардан иборат. Энди суякларга нисбатан бўладиган ишларга келсак, тиш суяги учун қасос олинади. Бухорий Анасдан ривоят қилади:


«أَنَّ الرُّبَيِّعَ عَمَّتَهُ كَسَرَتْ ثَنِيَّةَ جَارِيَةٍ فَطَلَبُوا إِلَيْهَا الْعَفْوَ فَأَبَوْا, فَعَرَضُوا الْأَرْشَ فَأَبَوْا, فَأَتَوْا رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبَوْا إِلاَّ الْقِصَاصَ, فَأَمَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِالْقِصَاصِ, فَقَالَ أَنَسُ بْنُ النَّضْرِ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَتُكْسَرُ ثَنِيَّةُ الرُّبَيِّعِ لاَ وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ لاَ تُكْسَرُ ثَنِيَّتُهَا, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا أَنَسُ كِتَابُ اللَّهِ الْقِصَاصُ, فَرَضِيَ الْقَوْمُ فَعَفَوْا, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ مِنْ عِبَادِ اللَّهِ مَنْ لَوْ أَقْسَمَ عَلَى اللَّهِ لَأَبَرَّهُ»

 

145-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222